1

АҚШ фуқаролари қурол савдоси устидан назоратни кучайтиришни талаб этишмоқда (Видео)

ДУНЁ 06.08.2019, 10:36
Теглар: Видео
АҚШ фуқаролари қурол савдоси устидан назоратни кучайтиришни талаб этишмоқда (Видео)

Август ойининг биринчи дам олиш куни АҚШ бир суткада учта оммавий отишма рўй берди. Бунинг натижасида29 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб инсонлар эса тан жароҳати олишди. Бу ҳақда Еuronews.com. нашри хабар берди.

Учинчи август куни тонгда 21 ёшли Патрик Крузиус исимли йигит Техаснинг Эль-Пасо шаҳридаги Walmart дўконида кутилмаганда ўқ отар қуролдан ўт очди. Бунинг натижасида 20 киши ҳалок бўлди, яна 20 дан ортиқ инсон эса турли даражада жароҳатланди. Яраланганларнинг уч нафари болалар эканлиги айтилмоқда. Полиция томонидан ушбу хунрезликни амалга оширган шахс қўлга олинган. Айрим маълумотларга кўра, унинг икки нафар шериги воқеа жойидан қочиб беркинишга муваффақ бўлган.

Ушбу воқеадан бир сутка вақт ўтмасдан якшанба куни кечқурун 24 ёшли Коннор Беттс Огайо штати Дейтон шаҳридаги савдо кўнгил очар марказига ташриф буюрганларга қарата ўқ узишни бошлади. Бунинг натижасида 9 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна 27 нафар одам эса яраланди. Отишмани содир этган шахс эса қўлга олиш жараёнида полиция томонидан отиб ўлдирилди. Шу куни кечқурун номаълум шахс Иллинойс штати Чикагодаги истироҳат боғларидан бирида одамларга қарата ўқ узди. Бунинг оқибатида етти киши яраланди, улардан бирининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда. Ҳужумни амалга оширган шахс воқеа жойидан яширинишга муваффақ бўлган. Мазкур воқеалар ортидан АҚШ фуқаролари мамлакатда қурол савдоси устидан назоратни кучайтиришни талаб этишмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1