1

БМТ бош котиби ҳаммани глобал иқлим ўзгаришига йўл қўймасликка чақирди (Видео)

ДУНЁ 06.08.2019, 09:56
Теглар: Видео
БМТ бош котиби ҳаммани глобал иқлим ўзгаришига йўл қўймасликка чақирди (Видео)

БМТ Бош котиби Антонио Гутериш халқаро ҳамжамиятни глобал иқлим ўзгариши жараёнларининг ортга қайтариб бўлмас холатига йўл қўймасликка ва бунга эришиш учун биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

Иқлимшунослар айни дамда Гренландияда музликлар ва қорлар рекорд кўрсаткичларда эриётгани ҳақида бонг уришмоқда. Фақатгина июль ойининг ўзида 197 млрд.тонна сув орол муз қалқонидан дунё океанига эриб тушган. Бунинг натижасида дунё океанининг сув сатҳи ярим миллиметрга қадар кўтарилди.

Сўнгги ойларда Европага кириб келган жазирама иссиқ Арктика ва Гренландияда ҳароратнинг 15- даражага кўтарилиб, кетишига сабаб бўлди. Экспертлар Шимолий муз океанида муз қатламининг минимал даражага қадар тушиб кетганини қайд этишди. Музликларнинг шиддат билан эриши, Европадаги аномал жазирама ва Сибирдаги ўрмон ёнғинлари иқлим ўзгариши жараёнларининг ёрқин исботи сифатида эътироф этилмоқда.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1