1

Тошкентда I Халқаро «Ўзбекистон-Ҳиндистон гидлар конгресси» бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 05.08.2019, 17:34
Тошкентда I Халқаро «Ўзбекистон-Ҳиндистон гидлар конгресси» бўлиб ўтди

4 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш республика маркази» давлат унитар корхонаси ва Ҳиндистон миллий гидлар федерацияси томонидан ташкил этилган I Халқаро Ўзбекистон-Ҳиндистон гидлар конгресси бўлиб ўтди. Бу ҳақда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасида эришилган келишувлар асосида ташкил этилди. Конгрессда маҳаллий гидлар, туризм ва маданият соҳадаги давлат ташкилотлари вакиллари, сайёҳлик агентликлари, Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг ОАВ вакиллари иштирок этди.

Конгресснинг асосий мақсади - иштирокчиларни туризм ва экскурсия фаолияти соҳасида янги қўшма лойиҳаларни яратиш ва амалга оширишда малакали гидлар тайёрлаш ва уларни рағбатлантиришдан иборат. Конгресснинг дастури эса муайян бир мавзуий тузилиш ва йўналишга эга. Ҳар бир бўлим маълум бир мавзуга бағишланган бўлиб, унинг доирасида Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси ва табиий бойликларини тарғиб қилиш, туристик маҳсулотни диверсификация қилиш ва ҳиндистонлик сайёҳлар учун янги экскурсия дастурларини ишлаб чиқиш, малакали гидлар тайёрлаш соҳасини такомиллаштириш, кадрлар алмашинуви ва бошқа кўплаб долзарб масалалар ўрин олган. Маълумот учун: Ассоциацияларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантиришдаги биринчи қадам 2019 йилнинг 21 февралида «III Халқаро гидлар форуми»да икки ассоциация ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган пайтда амалга оширилган эди. Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б. Улуғбек Қосимхўжаев сўзга чиқди.

"Ўзбекистон ва Ҳиндистонни тарихий ва маданий алоқалар, урф-одат ва анъаналар бирлаштириб туради ва бу икки томонлама маданий ҳамдаиқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга имкон беради. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатларимиз ўртасидаги таълим ва туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг конструктив ва изчил ривожланишига ёрдам беради. Ўзбекистон-Ҳиндистон I Халқаро гидлар конгресси дўстона ва ҳамкорлик муносабатларни янада ривожлантириш ва рағбатлантириш учун илк платформа бўлди. Шундай экан, биз ҳиндистонлик ҳамкасбларимиз билан қўшма лойиҳаларни яратиб, уларни амалга ошириш учун аниқ қарорлар қабул қилишимиз керак. Биз конгресснинг ҳар бир иштирокчиси ўзи учун бирор фойда - янги билимлар, алоқалар ва ўз бизнесини/йўналишини йўлга қўйиш ёки ривожлантириш учун туртки олади деб умид қиламиз. Шунингдек,бундай тадбирлар сайёҳлик маҳсулотларини дифференциаллаш ва мамлакатларимизда MICE туризмини ривожлантиришга кўмак беради, деб ишонамиз", - деди Улуғбек Касимходжаев. Ҳиндистон миллий гидлар федерацияси президенти жаноб Ажай Сингх Ўзбекистон ва Ҳиндистон муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда жуда муҳим босқичда эканини қайд этди.

“Ўзбекистон Ҳиндистон учун стратегик шерик бўлиб, ҳиндистонлик сайёҳлар учун истиқболли сайёҳлик жойидир. Конгрессда ҳинд сайёҳлик бизнесининг 170 нафар вакили қатнашади, улар мамлакатингизнинг сайёҳлик салоҳияти билан танишиш, келажакда уни Ҳиндистонда оммалаштириш ва шу орқали серқуёш ва меҳмондўст ўлкангизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш тарафдори. Шунингдек, биз гидлар тайёрлаш ва уларнинг касбий фаолияти бўйича ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан тажрибамизни баҳам кўришдан мамнунмиз, чунки биз уларни «дунё элчилари» деб биламиз ва уларга алоҳида эътибор қаратамиз. Ушбу конгресс келгуси алоқаларимиз ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун биринчи қадам бўлди, дея умид қиламиз», - деди Ҳиндистон миллий гидлар федерацияси президенти жаноб Ажай Сингх. Бундан ташқари, тадбир доирасида Ҳиндистон ва Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари ўртасида B2B майдонини яратиш, Ҳиндистон миллий гидлар федерациясининг XXII миллий конгрессини ўтказиш, шунингдек икки мамлакат гидлари ўртасида маҳорат дарслари ва тажриба алмашишни кўзда тутувчи Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб инфо-тур ташкил қилишрежалаштиришган.

Конгресс натижаларига кўра, Ҳиндистон миллий гидлар федерацияси вакиллари Ўзбекистонда гидлар малакасини оширишда фаол иштирок этишлари ва уларнинг Ҳиндистонда амалиёт ўташлари учун шароит яратишга келишиб олинди. Маълумот учун: Ҳиндистон миллий гидлар федерацияси Ҳиндистоннинг туристик гидлар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги асосий ташкилот бўлиб, Ҳиндистон Туризм вазирлиги ҳомийлигида фаолият кўрсатади. Айни пайтда Ҳиндистоннинг 3500 дан ортиқ миллий гидлари Федерация аъзоларидир.

Маълумот учун: Ҳиндистон миллий гидлар федерацияси Ҳиндистоннинг туристик гидлар фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги асосий ташкилот бўлиб, Ҳиндистон Туризм вазирлиги ҳомийлигида фаолият кўрсатади. Айни пайтда Ҳиндистоннинг 3500 дан ортиқ миллий гидлари Федерация аъзоларидир.

Ўзбекистон гидлар ассоциацияси 2019 йил 21 февралда сертификатланган гидларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилган. Уюшманинг асосий вазифалари «гид» касбини оммалаштириш, давлат ва хусусий тузилмаларда гидлар манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, шунингдек, маҳаллийгидларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишда қатнашишдан иборатдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1