1

Гугурт қутисидаги марихуана тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 05.08.2019, 13:02
Гугурт қутисидаги марихуана тўхтатиб қолинди

Божхоначилар томонидан гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.С.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, ушбу шахснинг юклари орасида 1 дона гугурт қутисига яширилган 0,39 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1