1

Ҳиндистонлик болакайнинг 526 та ортиқча тиши олинди

ДУНЁ 05.08.2019, 10:42
Ҳиндистонлик болакайнинг 526 та ортиқча  тиши олинди

Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида шифокорлар 7 ёшли болакайнинг 526 та ортиқча тишини олиб ташлади. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, боланинг пастки жағ қисмида уч ёшидан бошлаб, шишиш кузатилган. Текширувлардан сўнг боланинг оғзида майда рудиментар тишлар бўлган ўсимта мавжудлиги аниқланган. Бу камдан-кам ҳолларда учрайдиган одонтома касаллигидир. Шифокорлар жарроҳлик йўли билан болакайнинг пастки жағ қисмининг ўнг томонидаги ўсимтани бутунлай олиб ташлашга муваффақ бўлишди.

Олиб ташланган ўсимта гистопатология бўлимига тадқиқот учун берилган. Мутахассислар ўсимта ичидан кўплаб тиш ва тиш тўқималари парчаларини чиқариб олишган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бу жуда ноёб ҳодисадир. Зеро шу вақтга қадар бир инсон оғзидан бунча кўп миқдорда тишлар олиб ташланмаган. Бундан беш йил аввалшу кабижарроҳлик амалиёти давомида мумбайлик ўсмирдан 232 та тиш олиб ташланган эди. Етти ёшли болакайга оғир одонтома ташхиси қўйилган. Энди у врач-ортодонт назорати остида бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1