1

Мудофаа вазирлиги навбатдаги янги жанговар машиналар билан таъминланди

ЖАМИЯТ 05.08.2019, 10:34
Мудофаа вазирлиги навбатдаги янги жанговар машиналар билан таъминланди

2 август куни “Чирчиқ” полигонда хориждан харид қилинган энг сўнгги русумдаги ҳарбий техникаларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур жанговар машиналарнинг ўзига хослиги унинг барча қисмлари автоматлаштирилганида. Шунингдек, у юқори тезликда ҳаракатланади, манёврчан, сиғими кенг.

Уларниўзлари бириктирилган механик-ҳайдовчиларга топшириш тантаналарида Мудофаа вазирининг қуроллиниш ва қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов, Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Қаҳрамон Эрматов иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ҳарбий хизматчиларга билдирилаётган юксак ишонч,яратилаётган имкониятлар ва шунга муносиблик ҳисси тўғрисида тўхталдилар.Янги жанговар машиналар ҳам юртимиздаги осойишталикни мустаҳкамлашга, жанговар қудратни янада оширишга хизмат қилиши лозимлигини таъкидладилар.

“Ejder Yalcin” жанговар машиналари бириктирилган механик-ҳайдовчилар бундайин масъулиятдан мамнун. Айниқса, узоқ йиллардан буён хизмат қилаётган Ватан ҳимоячиларининг ҳаяжони айрича.

Ҳарбий оркестр садолари остидажанговар машиналарни қабул қилиб олиш, механик-ҳайдовчиларга бириктириштантаналари росмана байрам тусида ўтди.

Таъкидлаш керакки, 2018 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасида қўшинларни замонавий қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар билан таъминлаш ҳамда мустақил мудофаа-саноат мажмуасини яратиш кўзда тутилган эди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1