1

Қарздор отанинг хорижга чиқиши 53 миллион сўмга тушди

ЖИНОЯТ 05.08.2019, 10:27
Қарздор отанинг хорижга чиқиши 53 миллион сўмга тушди

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судинииг 07.08.2013 йилдаги қарорига асосан, қарздор Б.Б.дан 1 нафар вояга етмаган фарзанди учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросинингСергели туман бўлими иш юртувига19.08.2018 йилда келиб тушган эди.

Қарздор ота унинг Ўзбекистон ҳудудиданхорижга чиқишига чеклов қўйилганлигини яхши билади.

Хоҳлаган тақдирида ҳам хорижга чиқиб кета олмаслигини ҳам билади. МИБ нинг Сергели туман бўлими давлат ижрочисининг ҳуқуқий тушунтириши натижасида қарздор ота Б.Б. тўғри хулоса чиқариб, 1 нафар вояга етмаган фарзандининг 18 ёшгача бўлган, яъни 2030 йилгача135 ой тўланиши лозим бўлган 52.922.700 сўм алимент пулларини тўлаб берди. Бу билан мазкур алимент ижро хужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1