1

Юринг, кутубхонага, янгича дуёларни кашф этамиз!

ЖАМИЯТ 05.08.2019, 10:20
Юринг, кутубхонага, янгича дуёларни кашф этамиз!

Китоб дўконига қачон боргансиз? Бир ой аввалми ёки 3 ойдан ошдими?.. Эслолмасангиз, бугундан отланинг. Чунки сизни не-не буюклар навбатма-навбат кутиб турибди. Ҳали иссиқ тафтини йўқотмаган янги нашрлар кутубхонани нон исидек хушбўй ҳидга тўлдириб юборган.

Яқинда “Ўзбекистон Миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти томонидан буюк адибларнинг вақт ҳукмидан ғолиб ўтган асарлари яна нашр этилди. Янгича кўриниш, янгича дизайнда руҳий оламингизнинг энг чуқур ерларигача таъсир қиладиган мазкур китобларнинг бир нечтаси ҳақида хабар берамиз. Яна эшитмай, доғда қолманг. Чунки яхши китоб мутолаасидан бебаҳралик оқибати дунёдан бехабарликка сабабчи бўлиши мумкин.

Ҳамма яхши ва янги китоблар ҳамроҳингизга айлансин. Сизларга ёқимли мутолаа тилаймиз.

Эркин Воҳидов “Севги шундай навбаҳорки”

Севги шундай навбаҳорки,

У тикандин гул қилур,

Тошга жону тил бағишлаб,

Зоғни ҳам булбул қилур.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг сара асарлари тўпланган мазкур китоб буюк ижодкорни соғинган мухлислари учун тухфа бўла олади.

Ушбу китобда адабиётшунос олим Иброҳим Ғофуров таъкидлаганидек, “шеъриятнинг маърифати ва маданиятини ўзида жамлаган шоир” ижодининг замон чиғириқларидан омон ўтган сатрларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Расул Ҳамзатов “Менинг Доғистоним”

Мазкур китобда “Кичкина гўдак ҳам катта тушлар кўради” деган ажойиб фикр бор. Бунда Доғистон назарда тутилгани аниқ.Ўз халқини, тилини, ВатаниниРасул Ҳамзатовдек севиб ардоқлаган инсонлар кам топилади. “Менинг Доғистоним” асари ҳар кимга қандай бўлишидан қатъий назар ўз уйини, маҳалласини, ўз юртини севишни ўргатади.Шоир китобида шундай ёзади: “Жонажон Доғистоним. Мен шу ерда туғилдим, шу ерда биринчи бор ўз она тилимда сўз эшитдим. Бу сўз менинг вужудимга ва қонимга сингди. Бу ерда мен ўз она тилимда биринчи қўшиқни эшитдим. Ўзим биринчи қўшиғимни айтдим. Бу ерда мен ноннинг таъмини, сувнинг мазасини билдим. Тоғ тошлари оёқларимни қонатди, тоғ ирмоқлари жароҳатларимни ювиб, тоғ гиёҳлари шифо бағишлади”.

Эрнест Хемингуэй “Чол ва денгиз”


“Инсон мағлубиятга учраш учун яратилгани йўқ. Инсонни йўқ қилиб ташлаш мумкин, аммо уни асло енгиб бўлмайди!” деб ёзадиЭрнест Хемингуэй “Чол ва денгиз” қиссасида. Мазкур асар 1952 йилда дунёга келди. Ва ёзувчига ҳақиқий шуҳрат келтирди. 2 йил ўтиб мазкур асардаги ғолибона руҳият сабаб Хемингуэй Нобел мукофоти совриндори бўлди.

Ўзингизни, руҳингизни тарбиялашга киришдингизми? Унда виждонли ижодкор, реалист ёзувчи, ХХ асрнинг замондошибўлган Хемингуэйнинг “Чол ва денгиз”ини ўқинг! Шунда сиз ҳам ягона хулосага келасиз: “Инсонни енгиб бўлмайди!”.

Чўлпон “Кеча ва кундуз”

Зебининг Сибир ўлкаларига сургун қилиниши, бегуноҳ ўзбек аёлининг тухмат, разолат, жоҳиллик қурбонигаайланиши Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романидаги воқеалар ривожида ўз ифодасини топган.Хўш, Зебининг аянчли тақдир эгасига айланиб қолишига ким айбдир?

Ўзими, ифлосланган муҳитми ёки атрофидаги разил кимсалар?..Асарда тасвирланган воқеалардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, Зеби яшаган даврни таг-томири билан ўзгартириш керак. Ёки Сизда бошқача фикр туғилдими? Ундай бўлса, яна бир бор “Кеча ва кундуз” ни ўқиб чиқиб, мулоҳаза юритамиз. Буюк асарларнинг янги нашрида янги олам, янгича фикр, янги дунёни кашф этамиз!

Чингиз Айтматов “Жамила”

Атоқли адиб Луи Арагон томонидан рус тилидан ҳам аввал француз тилига таржима қилинган ва ХХ аср жаҳон адабиётида севги ҳақидаги энг гўзал асар деб баҳоланган Чингиз Айтматовнинг «Жамила» қиссасини ўқиганмисиз? Албатта, буюк ёзувчининг “Жамила”сини ўқимай, 18 га кирган ёшлар камдан-кам топилади. Адиб “Жамила” қиссасида инсон қалбини, унинг кўнглини ҳимоя қилди, маънавий таназзул ботқоғидан қутулишидан умид узмади. Биз Жамила, Асал, Бола, Мўмин, Тўлғоной, Эдигей, Авдий ва бошқа образларда инсонга хос қалб тароватини, инсоннинг келажаги ҳамда эртасига, унинг иродаси ва қудратига ишончни ҳис этамиз.

Сизга ҳам завқли мутолаа тилаймиз!!!

Гўзал Охунова, “Ёшлар медиа маркази” бош мутахассиси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1