1

Америкадаги отишмаларда 30 яқин одам қурбон бўлди

ДУНЁ 05.08.2019, 09:55
Америкадаги отишмаларда 30 яқин одам қурбон бўлди

Кеча, 4 август куни АҚШнинг Техас (Эль-Пасо) ва Огайо (Дейтон) штатларида одамлар оммавий ўққа тутилди. Афсуски, кейинчалик бу қонли рўйхатга Иллинойс (Чикаго) ҳам қўшилди. Бу кун "Қонли якшанба" номини олди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бир сутка давомида Техас, Огайо ва Иллинойсдаги отишмалар оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлган, 50 киши жароҳат олган.

АҚШ президенти Дональд Трамп бугун, душанба куни шу муносабат билан Америка халқига мурожаат қилиши кутиляпти.

Хориж давлатлари раҳбарлари АҚШ президентига ҳамдардлик билдиришмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1