1

Китоб қўриқхонаси дунё океанидан қуруқликка чиқиш жойи сифатида танланди

ЖАМИЯТ 04.08.2019, 22:21
Китоб қўриқхонаси дунё океанидан қуруқликка чиқиш жойи сифатида танланди

Халқаро олимлар ҳамжамияти дунё океанидан қуруқликка чиқиш жойи сифатида Китоб қўриқхонасини танлашди. Олимлар бу ерга глобал стандартни, яъни Эмс яруси мақомини беришмоқчи.

Илмий тадқиқотларни ўрганиш натижалари Китоб давлат геология қўриқхонаси дунёдаги ягона тўлиқ эталон – Эмс яруси стандарти эканини тасдиқлади. Халқаро олимлар ҳамжамияти дунё океанидан қуруқликка чиқиш жойи сифатида Китоб қўриқхонасини қайд этмоқда.

Шаҳрисабзда бўлиб ўтган биринчи геотуристик форумда иштирок этган чехиялик геолог олим Славик Ладислав бу борадаги шундай фикр билдирди:.

–Биз дунёнинг энг қадимий нуқталаридан бўлган бу жойни алоҳида аҳамиятга эга деб ҳисоблаймиз. Бу ерга глобал стандартни, яъни Эмс яруси мақомини бериш керак. Тўғри, бизда ҳам, яъни Прагада ҳам мана шундай геологик кесим бор. Лекин ҳар бир даврларнинг қатлами тўлиқ ва аниқ сақланиб қолгани боис Китобдаги Зилзинбоғ кесмаси устунликка эга. Бир қарашда оддий тоғ тошларидек кўринган геологик кесимда бундан қарийб беш миллион йил аввалги сув ости ҳужайраларининг қолдиқлари сақланиб қолган. Ва яна бир бор такрорлайман. Ҳар бир даврга оид қатламларнинг тўлиқ жамланмаси айнан Китоб давлат қўриқхонасида жойлашган. Бу жойда геологик маскан ташкил этиш эса алоҳида бир мавзу. ЭМС ярусига зарар етказмасдан, унинг асл холида сақланиши борасида геотуризм соҳаси вакиллари алоҳида кўрсатмалар ишлаб чиқади деган умиддаман.

Дунёнинг энг қадимий нуқталаридан бири – Ўзбекистоннинг ноёб бу ҳудудларини асраш борасида жаҳон тажрибаси кенг ўрганилмоқда. Халқаро университетлар ва ташкилотлардан келган мутахассислар бу борада ҳамкорлик қилиш истагини билдиришди. Агарда Зинзилбоғ дарасида геопарк ташкил этилса, унгача бориладиган масофага хизмат кўрсатиш инфратузилмалари ташкил этилади. Хозирда қўриқхона ҳудудида бир пайтнинг ўзида 60 кишига хизмат кўрсатувчи жойлаштириш воситаси мавжуд. Фақат уни бугунги кун талабларига жавоб берадиган замонавий масканга айлантириш кифоя.

Биринчи халқаро геотуризм форуми иштирокчилари қўриқхонадан Китоб туманига қайтиб яна бир ажойиботнинг гувоҳи бўлди.

Бизнинг кенглик станция дунёдаги 5 та обсерваториядан биттаси бўлиб, 39-градусда 8-шимолий кенгликда жойлашган, - дейди Ўктам Ҳафизов. – Бундан ташқари АҚШда иккита, Япония ва Италияда биттадан ана шундай объект бор. Улардан фарқли равишда биз ҳозирда фаолият юритмоқдамиз. Қолганлари музей сифатида турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1