1

57 ёшли абитуриент Нукус ДПИ мусиқий таълим йўналишига имтиҳон топширди

МАДАНИЯТ 04.08.2019, 21:25
57 ёшли абитуриент Нукус ДПИ мусиқий таълим йўналишига имтиҳон топширди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали хабарига кўра 33 йил стажга эга 57 ёшли абитуриент Нукус ДПИ мусиқий таълим йўналишига имтиҳон топширди.

У 1962 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида таваллуд топган, 1986 йилдан буён Тўрткўлдаги 42-сон умумтаълим мактабида мусиқа фанидан дарс бериб келаётган Нуратдин Абдуллаев. 57 ёшли абитуриент Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим йўналиши сиртқи бўлимига кириш учун касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этди.

- Ўрта маълумотлиман. Нукусдаги санъат ва маданият билим юртини тугатганман. Сал кам пенсия ёшига етай деб қолган бўлсам ҳам олий маълумотли бўлиш бир умрлик орзуим эди. Орзуларим армон бўлиб қолмаслиги, шунингдек, замон билан ҳамнафас бўлиш ва ўз билимларимни юксалтириш мақсадида ўқишга ҳужжат топширдим, - дейди Нуратдин Абдуллаев.

Аккардион мусиқа асбобида ўзбек, қорақалпоқ, рус, ҳатто, ҳинд мусиқаларини ижро этган Нуратдин оға ҳайъат аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1