1

Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?

ЖАМИЯТ 03.08.2019, 22:17
Теглар: Байрам
Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 11 август куни кенг нишонланиши ҳақида хабар бергандик.

Маълумки, аввалги Ҳайит байрамлари муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланар эди. Энди кўпчиликда савол туғилиши мумкин: "11 август якшанба, яъни дам олиш кунига тўғри келяпти. Бу йилги Қурбон ҳайитида қўшимча дам олиш кунлари бўладими?

Ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиевнинг ёзишича, жорий йилги Қурбон Ҳайити муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган. "Бу дегани, Ҳайитнинг эртаси куни, яъни 12 август, душанба куни барча учун иш куни бўлади. Ҳайитдан олдинги арафа куни, яъни 10 август, шанба куни эса 5 кунликларга одатий дам олиш куни, 6 кунликларга эса иш куни бўлади", - дейди ҳуқуқшунос.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, ўтган йили юртимизда Қурбон ҳайити 21-23 август кунлари нишонланганди. Президентнинг 2018 йил 16 августдаги "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, 21-23 август кунлари 5 кун ишлайдиганлар учун, 21-22 август кунлари 6 кун ишлайдиганлар учун дам олиш куни этиб белгиланганди.

Шарҳлар

​ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРГА ТАБРИК ЙЎЛЛАДИ

30.09.2017, 09:23

Президент Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Ўзбекистонда кенг нишонланадиган Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан устозларга ўз табригини йўллади. Табрик матни ЎзАда эълон қилинди. Қадрли...
​Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори имзоланди

28.06.2017, 10:36

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида Президент қарори имзоланди. Президент Қарори билан Ватанимиз тарихида мутлақо янги саҳифа...
​Сурхондарёда "Бойсун баҳори" фольклор фестивали бошланди

15.05.2017, 10:53

Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради ЎзА.Фестивалнинг...
​Қозоғистонлик йигит бобосини елкасида опичлаб, Ғалаба байрамига олиб борди

10.05.2017, 15:35

Қозоғистоннинг Кентау шаҳрида яшовчи йигит шаҳар хиёбонларидан бирида 9 май, Ғалаба байрами тадбирига бобосини елкасида опичлаб олиб борди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри. Йигитнинг бобоси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1