1

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами қачон нишонланиши маълум бўлди

ЖАМИЯТ 03.08.2019, 21:33
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами қачон нишонланиши маълум бўлди

"Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и эълон қилинди.

"Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 11 август – якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2019 йил 11 август Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин", дейилади қарорда.

Ҳужжатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Қурбон ҳайитини жойларда юқори савияда, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга ошириши белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1