1

“Тонировка” учун янги нархлар белгиланди

ЖАМИЯТ 03.08.2019, 19:13
 “Тонировка” учун янги нархлар белгиланди

“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Huquqiy axborot” канали хабар қилди.

Қарорга мувофиқ, “тонировка” нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича нархлар белгиланади:

  • жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 10 баравари (2 млн 230 минг сўм);
  • хорижий давлатлар юридик шахсларига– БҲМнинг 20 баравари (4 млн 460 минг сўм).

Илгари бу миқдор тегишлича жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 баравари, юридик шахслар учун 120 баравари, хорижий юридик шахслари учун 140 бараварини ташкил этган.

Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):

  • жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм);
  • хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 80 баравари (17 млн 840 минг сўм)

Қарор билан:

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 1 йилга бериладиган рухсатнома асосида:

а) енгил автомобиллар:

  • орқа ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган миқдорда (тўлов асосида);
  • олд ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги 50 фоиздан кам бўлмаган даражада ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат этилди (тўлов асосида).б) туристик автобус, микроавтобус ва минивен ён ойналарининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги – 50 фоиздан кам бўлмаган даражада (тўлов асосида) ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат этилди.
  • Автотранспорт воситаларининг орқа ойнасини тўлиқ ҳамда олд ойнаси (лобовой)нинг тепа қисми тусини эни 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган миқдорда рухсатномасиз ва текин ўзгартириш мумкин.
  • Қарорда белгиланишича, мазкур қарор қабул қилингунга қадар амалда бўлган тўлов ставкалари бўйича 2019 йил 1 январдан ойналарнинг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун олинган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати мазкур қарорга мувофиқ жорий этиладиган янги тўлов ставкаларига мутаносиб равишда узайтирилади.
  • 2 ой муддатда тонировка учун белгиланган жарималар миқдори тонировка учун тўлов ставкаларига тенг бўлган миқдорда ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1