1

МИБ директри ўринбосари Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказди

ЖАМИЯТ 02.08.2019, 17:12
МИБ директри ўринбосари Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказди

Маълумки, бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти томониданюртимизнинг барча вилоятларида фуқароларнинг қабул қилиш кунлари ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 2 август куни Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосариТошкент тумани аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилди, айримлари масъуллар назоратига олинди.

Маълумот ўрнида, фуқаро Қ.Унгарбаевнинг мурожаати бўйича,зиммасига юзага келган нореал қарздорлик сабаблари мутахассислар билан ўрганилиб, қайта ҳисоб-китоб қилинди ва вужудга келган нореал қарздорлик белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилди.

Ҳудди шундай, амалий ёрдам алимент масаласи бўйича мурожаат қилган фуқаро Д.Норхўжаевага ҳам кўрсатилиб, 2 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун 1/3 қисмдан ундирилиши лозим бўлган2 млн. 850 минг сўм алимент пули ундириб берилди.

Ўз навбатида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул давомида ижобий ҳал етилиб, Бюро раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1