1

Қарздорнинг автомашинаси хатланди

ЖИНОЯТ 02.08.2019, 17:09
Қарздорнинг автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 11.07.2016 йилдаги суд қарорига асосанқарздор Р.С.дан ундирувчи Э.У. фойдасига вояга етгунга қадар ҳар ойлик иш хақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент тўлаш ижро ҳужжати мавжуд.

Аммо қарздор Р.Сарибаев қонун талабларига бўйсунмасдан, яъни 34 ойдан буён, яъни, 13 млн.дан ортиқ (13.328.860.) сўм фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб келмоқда.

Бюронинг Бектемир туман бўлими томонидан қарздор Р.С.га тегишли бўлган қидирувдаги “Nexia Dons” русумли автотранспорт воситаси Тошкент шахар Яккасарой туманидан топилди.

Ушбу автотранспорт воситаси ундирилмай қолган алимент пулларини тўлиқ қоплаш мақсадида хатланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1