1

Кореяда Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди

ЖИНОЯТ 02.08.2019, 14:59
 Кореяда Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди

1 август куни Корея Республикасида Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмат хабар берди.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Элчихонаси берган маълумотга кўра, Кёнгбук провинсиясида юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси жароҳат олиб, вафот этди.

Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вакиллари билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1