1

Ўзбекистон истеъмол бозоридаги нархлар пасаймоқда

ЖАМИЯТ 02.08.2019, 14:37
Ўзбекистон истеъмол бозоридаги нархлар пасаймоқда

2019 йилнинг июнь ойида истеъмол бозорида йил давомида биринчи марта умумий нархлар даражасининг пасайиши кузатилиб, ой давомидаги дефляция кўрсаткичи 0,5 фоизни ташкил қилган эди. Бу ҳақда Spot сайти хабар бермоқда...

Июль ойида ҳам истеъмол бозорида ўртача нархлар даражасининг пасайиши қайд этилиб, ой давомидаги дефляция кўрсаткичи 0,4 фоизни ташкил қилди.

Умумий ҳисобда 2019 йилнинг январь июль ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 5,2 фоизга қимматлашди.

2018 йилнинг июль ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар даражаси 13,5 фоизга кўтарилган.

2019 йилнинг июнидан бошлаб ой давомида умумий истеъмол нархлари даражасининг пасайиши асосан мавсумий тенденсиялар ва оммавий равишда мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг пасайиши билан боғлиқ бўлди.

Июль ойи натижалари бўйича товарлар нархлари 0,6 фоизга, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,3 фоизга пасайди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ой давомида 0,4 фоиз, хизматлар эса 0,2 фоизга қимматлашди.

Йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 4,6 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 5,7 фоиз, хизматлар 5,6 фоизга қимматлашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1