Хотин-қизлар қўмитаси ​"жиноятга мойил аёллар категорияси"ни тузиб чиқди

ЖАМИЯТ 01.08.2019, 18:42
Хотин-қизлар қўмитаси ​"жиноятга мойил аёллар категорияси"ни тузиб чиқди

Тошкент шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ҳамкорликда жиноятга мойил аёлларнинг 23 та категорияси тузиб чиқилган. Бу ҳақда "Новости Узбекистана" нашри хабар берган. Унга кўра, эндиликда маҳаллалардаги профилактика инспекторлари мана шу 23 та категорияга тушадиган аёлларни картотекага тушириб чиқади. Бу резолюцияни Тошкент шаҳар ҳокими тасдиқлаган.

23 талик рўйхатда қуйидаги аёллар ҳам жиноят содир этишга мойил деб топилибди:

1. Тошкентда вақтинча яшовчилар;

2. Рўйхатдан ўтмай яшовчи аёллар;

3. Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар;

4. Балоғатга етмаган (18 ёшгача) ва ёш (18-30 ёш) қизлар;

5. Ишсиз аёллар;

6. Кам таъминланганлар;

7. Ногирон, ажрашган, фарзандини ёлғиз катта қилаётган, боқувчисини йўқотган аёллар;

8. Нотинч оилалардаги аёллар;

9. Узоқ вақтдан сўнг ватанга қайтганлар;

10. Уйида узоқ вақт бўлмаганлар;

11. Тиланчи аёллар.

Ушбу хабар кўпчилик интернет фойдаланувчиларининг, блогерларнинг кескин танқидига сабаб бўлди. Жумладан, блогер Хушнуд Худойбердиевнинг ёзишича, Ўзбекистон БМТнинг Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияга аъзо бўлган. Юқоридаги рўйхат эса ўша конвенция талабларига мутлақо зид. Чунки шу рўйхатнинг ўзи аёлларни камситиш дегани.

"Ўзбекистондаги миллионлаб аёлларни қўя турайлик, оддийгина мисол, кўплаб юқори лавозимдаги амалдорларнинг турмуш ўртоқлари ҳеч қаерда ишламайди, уй бекаси. Профилактика инспекторлари уларни ҳам жиноятга мойил сифатида рўйхатга олармикин?", дея савол ташлайди блогер.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1