“Электр энергияси ва газ нархларининг ошиши табиий жараён" – Молия вазири

ЖАМИЯТ 01.08.2019, 15:56
“Электр энергияси ва газ нархларининг ошиши табиий жараён" – Молия вазири

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 15 августидан ҳукумат қарорига кўра, электр энергияси, табиий газ ва ёқилғи нархлари оширилади. Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзбекэнерго" АЖ мутасаддилари иштирокида мазкур мавзуга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Даракчи” мухбирининг хабар беришича, тадбирда асосан нарх-наводаги номутаносибликлар ҳақида баҳс-мунозаралар бўлиб ўтган. Унга жавобан Молия вазири Жамшид ҚЎЧҚОРОВ шундай жавоб берган:

– Нархларнинг ошиши – бу сиз ёки менинг иродам билан ҳал этиладиган вазият эмас. У бозор иқтисодиётидаги табиий жараён. Ижтимоий тармоқларда электр энергия ва табиий газ учун тарифлар 5 бараварга оширилади ёки шунга ўхшаш саросимали гапларга кўзим тушди. Лекин бир саволимга жавоб беринг, шу залда ким ойига нечи киловатт электр энергияси ёки қанча газ ишлатишини билади? Статистика бўйича ўртача ҳисобда 200-250 кВт деб олинади. 15 августдан электр энергияси 45 сўм ўсишини ҳисобга олсак, ойига қўшимча 9000-11500 сўм тўлашга тўғри келяпти. Аслида, электр энергиясини бир кВт/соат учун 480 сўм қилмоқчи эдик, лекин муҳтарам Президентимиз ташаббусларига биноан, 295 сўм этиб белгиланадиган бўлди. Бу ўзгариш, ўйлайманки, катта мунозараларга олиб келадиган даражада эмас.

Тадбирда жорий йил 15 августдан А-91 маркали, кейинги йилдан эса А-80 маркали бензин нархлари эркин бўлиши ва бу билан бензин нархи бозор иқтисодиёти талаблари асосида тушиши ёки кўтарилиши мумкинлиги ҳам айтилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1