1

​Кўмирдан фойдаланиш ғишт нархини туширадими?

ЖАМИЯТ 01.08.2019, 10:47
​Кўмирдан фойдаланиш ғишт нархини туширадими?

Энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини оширишда қандай ишлар амалга оширилаётгани билан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари учун Фарғона вилоятига медиа-тур уюштирилди. Унда "Даракчи" мухбири Алия Сулайманова иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, “Ўзтрансгаз“, “Ўзнефтгазинспекция“, “Иссиқлик электр станциялари“ акциядорлик жамиятлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Фарғона вилоятида ислоҳотлар ижроси доирасида қилинаётган ишлар билан танишиш ва бу борада эришилган ютуқларни тарғиб қилишга қаратилган.

ОАВ вакилларининг биринчи манзили вилоятнинг Ўзбекистон туманидаги ғишт заводи бўлди.

- 2008 йилдан 2018 йилгача ғишт ишлаб чиқариш учун газдан фойдаландик. Ўтган йилдан газ ўрнига кўмирни ишлата бошладик. Бу аввал 1000 дона ғиштни ишлаб чиқариш учун 350 минг сўм маблағ сарфлаган бўлсак, кўмир ишлатиш натижасида 1000 дона ғишт таннархи 200 минг сўм бўлмоқда, - дейди корхона раҳбари Маъруф Нишонов.

Медиа-тур қатнашчилари “Фарғона иссиқлик электр маркази“ АЖ фаолияти билан ҳам танишди. Бу ерда амалга оширилаётган ишлар хусусида кейинги хабарларимизда тўхталиб ўтамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1