1

15 августдан электр энергиясининг нархлари ошади

ЖАМИЯТ 01.08.2019, 10:16
15 августдан электр энергиясининг нархлари ошади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлда “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ 2019 йил 15 августдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошишини маълум қилади.

2019 йил 15 августдан:

I гуруҳ. Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар (бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) учун 450,0 сўм (аввал 331,0 сўм эди).

II гуруҳ. Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари 450,0 сўм (аввал 331,0 сўм эди).

III гуруҳ. Маиший истеъмолчилар (аҳоли турмуш эҳтиёжлари учун уй-жойлар, хонадонлар, ётоқхоналар, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектлари, шу жумладан боғ ширкатлари ва дала ҳовлилар суғориш насослари, шахсий автомашиналар учун гаражлар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотларининг умумий уй-жой эҳтиёжлари, электр энергиясидан аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналар, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналар) учун 295,0 сўм (аввал 250,0 эди).

Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун 147,5 сўм (аввал 125,0 эди).

IV гуруҳ. Бюджет ташкилотларидан ташқари электр энергиясидан биноларни электр билан иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш мақсадида фойдаланадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари учун 450,0 сўм (аввал 350,0 эди).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8-ноябрдаги ПҚ-3379-сонли қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича “Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи” истеъмолчилар учун 450,0 сўм (аввал 365,0 эди).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1