Бу йил кириш баллари юқори бўлиши мумкин — ДТМ вакили

ЖАМИЯТ 31.07.2019, 18:18
Бу йил кириш баллари юқори бўлиши мумкин — ДТМ вакили

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг 2 кунлик таҳлили натижаларига кўра, ҳозирча бакалавриат йўналиши бўйича энг юқори кўрсаткични 172,6 балл билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг математика йўналиши эгаллаб турибди. Бу ҳақда бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган бирифингда қатнашган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар қилди.

Давлат тест маркази Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг брифинг қатнашчиларига айтишича, бу йилги тест синовларини топширган абитуриентларнинг аксарияти тестларнинг олдинги йилларга қараганда осонроқ тузилганини таъкидлашмоқда. Ушбу фикрлар ва юқорида келтирилган балл нуқтаи назаридан бу йилги кириш баллари юқорироқ бўлади, дейиш мумкин.

2019 ЙИЛ 30 ИЮЛЬ ҲОЛАТИ БЎЙИЧА МАЪЛУМОТЛАР:

Тест синовларида республика бўйича 2 сменада жами 66 та бинода 71 340 нафар абитуриент имтиҳон топшириши белгиланган эди. Шундан:

  • имтиҳонга келганлар сони – 69 374 нафар;
  • имтиҳонга келмаганлар сони – 1928 нафар;
  • имтиҳондан четлаштирилганлар сони – 16 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида, 22 нафар бинода қоидани бузганлиги учун;
  • 2622 нафар гуруҳ назоратчиларидан 36 нафари иштирок этмади.
  • имтиҳонда қатнашмаганлар сони бўйича энг қори кўрсаткич Тошкент шаҳрида – 452 нафар, энг қуйи кўрсаткич Навоий вилоятида – 38 нафар қайд этилди.

ЭСЛАТМА! Ҳали ҳам ДТМ рухсатномаларини олмаган абитуриентлар бор. Уларнинг сони 28 000 дан ортиқ. Абитуриентларимиздан тезроқ тегишли рухсатномаларини олишларини сўраймиз!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1