1

Нафақага чиққан ҳарбийлар тақдирлаб, тантана билан кузатилди

ЖАМИЯТ 31.07.2019, 16:18
Нафақага чиққан ҳарбийлар тақдирлаб, тантана билан кузатилди

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов нафақага чиққан ҳарбийларни тақдирлади ҳамда улар бутун шахсий таркиб олдида тантанали равишда уйларига кузатилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ Матбуот хизмати маълум қилди.

Шунингдек, тадбирда 100 га яқин ҳарбий хизматчиларга жанговар, маънавий-маърифий тайёргарликдаги юксак натижалари учун навбатдаги ҳарбий унвон, пул мукофоти, эсдалик совға ва дипломлар топширилди.

Мудофаа вазирлиги қўшинлари таркибидаги жанговар танкларни такомиллаштиришда ва қайта таъмирлашда муносиб ҳисса қўшган 3 нафар ҳарбий хизматчи ҳам эътибордан четда қолмади.

2019 йил 28 июн кунидаги Президент қарорига мувофиқ, Марказий ҳарбий округ махсус операция кучларида хизмат қилаётган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Алишер Шербоевга “Мард ўғлон” давлат мукофоти топширилди.

23 йил давомида ҳарбийларнинг саломатлигини асраб-авайлашдек масъулиятли ишга бел боғлаган ва бугун нафақага кузатилаётган жонкуяр ҳарбий тиббиёт ходими сержант Музаффар Мирзааҳмедов ва бошқаларга ўзбекона тўн кийдирилди. Совға-саломлар берилиб, ўзгача тантана билан кузатилди.

Тадбир сўнггида Самарқанд гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ижросида куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1