1

Тошкент темир йўл вокзалида ҳушидан кетган кишига ёрдам кўрсатилди

ЖАМИЯТ 31.07.2019, 13:40
Тошкент темир йўл вокзалида ҳушидан кетган кишига ёрдам кўрсатилди

27 июль куни соат тахминан 17:30 ларда Тошкент темир йўл вокзали ҳудудида Москва-Тошкент йўналишидаги поездда Тошкентга йўловчи сифатида келган фуқаро поезддан тушиши билан ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган. Айнан шу манзилда хизмат вазифасини бажараётган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари, ички ишлар ходимлари бу вазиятнинг гувоҳи бўлган заҳотиёқ фуқарога ёрдам кўрсатган.

Ҳарбий хизматчиларнинг ўз вақтида кўрсатган биринчи тиббий ёрдами ва чақирув асосида зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимининг саъи-ҳаракатлари натижасида фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Фуқаро Сурхондарё вилояти Шеробод туманида истиқомат қилиишианиқланган. Уни кўрикдан ўтказган тиббиёт ходимлари ҳозирда унинг аҳволи яхши эканлигини маълум қилди.

Миллий гвардия матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1