1

МИБ директори ўринбосари Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди

ЖАМИЯТ 31.07.2019, 10:46
МИБ директори ўринбосари Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Музаффар Эминович Эгамбердиев Қашқадарё вилоятида сайёр қабул ўтказди.

Хусусан, жорий йилнинг 29 июль куни Касби туманида вилоят аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди. Тадбир давомида, 8 нафар фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари эшитилди, мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Мурожаатлар асосан алимент ва қарз ундириш ҳамда коммунал соҳасидаги тўловларга оид масалалар эди.

Барча мурожаатлар назоратга олинган бўлиб, тегишли тартибда кўриб чиқилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1