1

Ўзбекистоннинг Халқаро олимпиадалардаги кўрсаткичи қандай?

ЖАМИЯТ 31.07.2019, 10:21
Ўзбекистоннинг 	Халқаро олимпиадалардаги кўрсаткичи қандай?

Нега юртимизда фан олимпиадалари жуда кам ўтказилади? Аслида, мамлакатимизнинг халқаро фан олимпиадаларидаги ўрни қониқарли даражадами? Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида бўлиб ўтган брифингда шу каби масалаларга ойдинлик киритилди.

Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Халқ таълими вазирлиги раҳбар ходимлари жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридоирасида амалга ошириладиган ишлар, хусусан, юртимиз бўйлаб фан олимпиадаларини ташкил этиш, халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон жамоаларининг муносиб иштирокини таъминлашмасалалари бўйича маълумот беришди.

  • Афсуски, халқаро олимпиадалардаги кўрсаткичларимиз қониқарли даражада эмас. Масалан, информатика ва ахборот технологиялари фанидан халқаро олимпиадада терма жамоамиз 2015 йилгача иштирок этмаган ва ҳозирги кунгача бирорта ҳам медални қўлга киритмаган. Халқаро физика олимпиадасида эса Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медалга сазовор бўлган, холос. Ваҳоланки, ушбу фандан Қозоғистон 66 та, Тожикистон 13 та медални қўлга киритган, - деди Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари –Алишер Умаров. - Бу рақамлар юртимизда ўқувчиларгааниқ фанларни чуқур ўргатиш орқали фан олимпиадаларида уларнинг иштирокини ошириш кераклигини кўрсатади.Шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида 14 та штат бирлигидан иборат Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилди. Эндиликда мазкур департамент маҳаллий ва халқаро, шунингдек, нодавлат фан олимпиадаларини ташкил этиш бўйича тизимли ишларни олиб боради.

Маҳаллий фан олимпиадалари янги ўқув йилининг октябр ва ноябр ойларида биология, кимё, математика, информатика, физика фанларидан ўтказилади. Дастлабки олимпиадаларга Жиззах, Фарғона, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши белгиланган.

Ушбу қарор билан киритилган ўзгартиришлардан яна бири шундаки, республика ва халқаро фан олимпиадаларининг ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари белгиланган пул мукофотлари билан рағбатлантириб борилади.

Албатта ҳозирги кунда ўқувчилар олий ўқув юртларига кириш учун ҳаракат қилади. Улар учун мақсаднинг каттаси шу. Чунки юртимиздаги таълим тизими болаларни шу даражага тушириб қўйди.

Ўйлаймизки, мазкур қарорнинг ижроси тўлиқ амалга оширилса, мамлакатимизда жорий этиладиган онлайн, маҳаллий ҳамда республика фан олимпиадалари тизимли йўлга қўйилса, кучли математиклар, физиклар, информатиклар, биологлар, албатта етишиб чиқади. Ҳамда нуфузли халқаро мусобақаларда эътироф этилади.

Гўзал Охунова

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1