1

648,4 грамм марихуана олиб кетаётган наркокурьер қўлга олинди

ЖИНОЯТ 30.07.2019, 12:21
648,4 грамм марихуана олиб кетаётган наркокурьер қўлга олинди

Божхона ходимлари томонидан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан “Бўка-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, ушбу автомашинада йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро Т.Ж.нинг юклари орасида 648,4 грамм марихуана гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.

Текширув давом эттирилиб, ушбу шахснинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди ва унинг хонадонидан 5,16 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида 653,56 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1