1

1 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди

ЖИНОЯТ 30.07.2019, 12:20
1 миллиард сўмлик товарларни ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди

Божхона қоидабузарликлариорасида божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси тегишли кодларини ўзгартириш ҳоллари кўп учрайди.

Куни кеча “Олот” чегара божхона постида ҳамкатта миқдордаги товар кодларини ўзгартириш ва уларни юк кузатув ҳужжатларида кўрсатмаслик асосида фойда кўришга уриниш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қўшни давлатдан юртимизга кириб келган юк автомашинаси тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, автомашинада юк кузатув хужжатларида бўлмаган ҳамда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган товарлар мавжудлиги аниқланди.

Текширув давомида умумий қиймати 1 070 400 000 сўмлик кийим-кечаклар ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1