1

Янги мавсумни “Параллел туташмайди” бадиий фильми бошлаб беради

МАДАНИЯТ 30.07.2019, 11:26
Янги мавсумни “Параллел туташмайди” бадиий фильми  бошлаб беради

Кино оламида “Ўлик мавсум-бизнингча эса “Тинчлик мавсуми” деган ибора бор. Бу - ёз фаслига тўғри келади. Эътибор берган бўлсангиз, ёзда деярли янги фильмларнингпремьералари ўтказилмайди. Томошабин таътил муносабати билан маълум муддатга кинотеатрларни тарк этади. Лекин киноижодкорлар ана шу “ўлик мавсум”даэнг қизғин ижод қучоғида бўлишади. Мақсад, янги мавсумни энг муносиб фильмлар билан кутиб олиш, томошабинга янги ижод намуналарини тақдим этиш.

Ўзбек кино оламидаги янги мавсумни биринчилардан бўлиб кинорежиссёр Шаҳноза Жамилованинг “Параллел туташмайди” бадиий фильмибошлаб берадиган бўлди.Фильм ҳақида қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, ушбу фильм ёшларимизга гиёҳвандлик балоси ҳақида ҳикоя қилиб, фильмнинг бош эпизодида чет эллардаэкилган ажал уруғи қадам- бақадам бизнинг юртимизга етиб келиши ва гиёҳвандликка алоқадор бўлган инсонларнинг аксариятини ўз домига тортиб, тақдирларнинг бузилиши, оилаларни йўққилиниши кўрсатилган.

Фильм қаҳрамони Мунисани эса замонамиз иллатлари, яъни кибр, хиёнат, алдов, илму- амал, гиёҳвандлик билан елкадош бўлиш ҳалок қилади. Ижодкорлар бу фильм билан ўсиб келаётган ёш авлодга " Гиёҳвандлик йўқликка бошлайди!" деган фикрни сингдириб, уларни бу йўлдан юрмасликка чақиришни мақсад қилишган.“Параллел туташмайди” бадиий фильмининг сценарий муаллифи ҳамда режиссёри Шаҳноза Жамилова “Ёшларни бу йўлдан фильмимиз оркали сақлаб қолишга кичкинагина ҳиссамизни қўшсак, ВАТАН олдидаги бурчимизни озгина бўлса ҳам бажарган бўлар эдик,”дейди.

Мазкур фильмнинг катта премьераси 23 август куни Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Сценарий муаллифи ҳамда постановкачи режиссёр : Шаҳноза Жамилова

Ролларда : Шаҳло Темирова, Самиддин Лутфуллаев, Илҳом Бердиев

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1