1

Марказий ҳарбий округи полигонида хориж артиллерия снаряди синовдан ўтказилди (Видео)

ЖАМИЯТ 30.07.2019, 11:18
Теглар: Видео
Марказий ҳарбий округи полигонида хориж артиллерия снаряди синовдан ўтказилди (Видео)

Марказий ҳарбий округига қарашли Ўзбекистондаги биринчи рақамли “Каттақўрғон” полигонида Хитой Халқ Республикаси билан тинчлик йўлидаги халқаро ҳарбий ҳамкорлик доирасида харид қилинган артиллерия снаряди синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Мудофаа вазирлиги ва Марказий ҳарбий округ раҳбарияти ҳамда артиллерия бўлинмалари томонидан 122 мм ва 152 ммли “PL66-1” маркали таснифига кўра, осколкали фугасли снаряд қўлланилган. Д-20 ва Д-30 артиллерия қуролларидан 20 донадан отилган снаряднинг келгусида Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибидаги артиллерия бўлинмалари қуроллари учун ўқ-дори сифатида қўллаш самарадорлиги текширилди.

Биринчи маротаба Мудофаа вазирининг ташаббуси билан “Мен ғолиб” шиори остида ўтказилаётган 12 та мутахассисликлар бўйича мусобақанинг 7 та йўналиши айнан артиллерия бўлинмаларига тегишли. Ҳозир кунда артиллерия бўлинмаларини янги турдаги қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар билан таъминлаш чоралари кўриляпти.

Шунингдек, артиллерия мутахасислиги бўйича малакали кадрларни тайёрлашда устоз-шогирд анъаналари жорий қилиниб, назарий билим ва амалий кўникмани оширишда ҳар бир дала ўқув майдонида намунали “Энг илғор артиллерия мутахассиси йўлаги” барпо этилди.

Кеча, 29 июль кунидаги Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказилган видеоселекторда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов томонидан Ўзбекистонда ягона артиллерия ва авиация машғулотлари ўтказиладиган “Каттақўрғон” полигонидаги синов натижалари ҳамда мутахассисликлар бўйича мусобақанинг округ босқичи якунлари ҳақидаги маърузаси тингланди.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1