1

Хорватия ўрмонларининг кули кўкка совурилди

ДУНЁ 30.07.2019, 09:42
Хорватия ўрмонларининг кули кўкка совурилди

Хорватияда бир сутка мобайнида 900 гектар ўрмон ёниб кул бўлди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Кучли ёнғин Адриатика денгизи соҳил бўйи ҳудудида жойлашган Шибеник шаҳри яқинида келиб чиқди. Алангани бартараф этиш ишларига 200 дан ортиқ ўт ўчирувчилар, ҳарбийлар ва полиция вакиллари жалб этилии. Ҳудудда эсаётган кучли шамол эса вазиятни издан чиқарди. Ҳукумат ушбу ҳудудга олиб борувчи шосселарни ёпишга мажбур бўлди. Яқин-атрофдаги қишлоқлар аҳолиси эса эвакуация қилинди. Ҳодиса оқибатида 4 нафар ўт ўчирувчи жабрланди. Полиция қасддан ўт қўйилганлиги мумукинлиги тўғрисидаги хабарларни ҳам инкор этмаяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1