1

Қуйичирчиқлик ота 10 йиллик алимент пулларини тўлади

ЖИНОЯТ 29.07.2019, 13:26
Қуйичирчиқлик ота 10 йиллик алимент пулларини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича судининг ижро варақасига асосан қарздор В.Кимдан ундирувчи Т.Кимнинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун ¼ қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Қуйичирчиқ бўлим иш юритувига келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, манфаатдор томонларга юборилган.

Мазкур ижро иши юзасидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари жараёнида, қарздор В.Кимдан ундирувчи Т.Ким фойдасига ¼ қисм миқдорида алимент пуллари ўртача иш хақи хисобидан115 ой учун 45.474.320 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчига тилхат асосида берилган.

Шундан сўнг қарздор ва ундирувчи ўзаро келишганлиги сабабли, ҳамдаундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжатини Ўзбекистон Республикаси“Суд ҳужжатлари ва бошқа органларҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси 2-қисми 4-бандига асосантамомланган ва ижро иши тугатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1