1

Бельгияда ҳаво ҳарорати бўйича мутлақо рекорд кўрсаткич қайд этилди

ДУНЁ 27.07.2019, 11:01
Бельгияда ҳаво ҳарорати бўйича мутлақо рекорд кўрсаткич қайд этилди

Европанинг ёмғир энг кўп ёғадиган пойтахтларидан бири Брюсселеда шу кунларда қаттиқ жазирама кузатилмоқда. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 37 даражага қадар кўтарилмоқда. Пайшанба куни эсаБельгияда 1833 йилда қайд этилган мутлоқ рекорд кўрсаткич янгиланди. Кляйн-Брогелда ҳаво ҳарорати 40,6 даражага қадар кўтарилди. Мутахассислар бу якуний натижа эмас, деб ҳисоблашмоқда. Бельгия Қироллик метеорология институти вакилининг сўзларига кўра, мамлакатда кетма-кет икки йилдан буён ёз мавсуми жуда қурғоқчил келмоқда. Ёғингарчилик кузатилмаётгани сабаб ердаги намлик миқдори жуда камайиб кетган. Жорий йил бошидан то июнь ойига қадар мамлакатда бор йўғи 87 кун ёғингарчилик кузатилган. Ёғин миқдорининг камайиб кетиши ва жазирама иссиқ мамлакат қишлоқ хўжалигига жиддий зарар етказмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1