1

Марказий ҳарбий округида СЧР хизматчилари учун янги ҳарбий қисм қуриляпти (Видео)

ЖАМИЯТ 27.07.2019, 10:31
Теглар: Видео
Марказий ҳарбий округида СЧР хизматчилари учун янги ҳарбий қисм қуриляпти (Видео)

Марказий ҳарбий округи тасарруфидаги Навоий гарнизонида Сафарбарлик чақируви резерви батальони хизматчилари учун янги ҳарбий қисм қурилмоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Навоий вилояти ҳарбий маъмурий сектор билан ҳамкорликда 11 та ҳарбий ва ижтимоий объектларда қайта таъмирланиш ишлари амалга ошириляпти. 5 та бино эса янгидан қад ростламоқда. Бундан ташқари, намунали саф майдони, маданият маркази, спорт шаҳарчаси, сайлгоҳ ҳамда ҳарбий қисм атрофида девор барпо этилмоқда.

Шунингдек, жанговар техникалар ҳаракатланиши учун 20 см қалинликдаги бетон йўллар қуриляпти.“Zarafshon golden group” компаниясининг 200 нафардан зиёд ишчи ва хизматчилари, мастер ва иш юритувчилар ҳамда 20 га яқин махсус техникалар томонидан қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Май ойида бошланган бунёдкорлик ишларига 6 млярд сўм маблағ сарфланган. Каттақўрғон шаҳридаги ҳарбий қисмда СЧР батальонида хизматни ўтаётган навоийлик ёшлар учун бугун айнан ўзлари истиқомат қилаётган шаҳар марказидаги Тинчлик мавзесида 27 ўқув кун давомида ҳарбий тайёргарликдан ўтишади.

Ҳозирда аскарлар ётоқхонаси, ўқув биноси ҳамда бошқарув штабида қурилиш ишлари якунлангани боис, СЧР батальони Каттақўрғон шаҳридаги ҳарбий қисмдан Навоий вилоятига кўчирилган. Маълумот ўрнида, бир ойлик сафарбарлик чақируви резерви хизматининг тўлов нархлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида” ги фармонига биноан энг кам иш ҳақининг 20 баробари қилиб белгиланган.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1