1

“Toyota Corolla” ўриндиғи остига оғу беркитилгани аниқланди

ЖИНОЯТ 26.07.2019, 16:45
“Toyota Corolla” ўриндиғи остига оғу беркитилгани аниқланди

Божхона ходимлари гиёҳвандлик моддаларини олиб кириш билан боғлиқ яна бир жиноятга чек қўйишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.Ш бошқарувидаги “Toyota Corolla” русумли автомашина белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Текширув жараёнида ушбу автомашинанинг орқа ўриндиғи остига яширилган соф оғирлиги 0,78 граммни ташкил этувчи “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1