1

Бойсунлик ота алимент ҳисобидан фарзандларига уй олиб берди

ЖИНОЯТ 26.07.2019, 15:52
Бойсунлик ота алимент ҳисобидан фарзандларига уй олиб берди

Бойсунда ота 3 нафар фарзандларининг алименти учун олдиндан 201 миллион сўм тўлади. Энди фарзандлар янги уйда катта бўлишади.

Мажбурий ижро бюросининг Бойсун туман бўлими иш юритувида ФИБ Термиз туманлараро судининг 2015 йил 10 июндаги буйруғига асосан Бойсун туманида яшовчи Б.Рауфовдан 3 нафар фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди.

Б.Рауфов алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келса-да, собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, алимент тўловларини олдиндан тўлашни ва фарзандлари учун уй сотиб олишни маслаҳатлашади.

Жорий йилнинг 24 июль куниБ.Рауфов ва унинг собиқ турмуш ўртоғи Бюронинг Бойсун туман бўлимига келиб, алимент пулларини олдиндан ҳисоблаб беришни сўрайди ва давлат ижрочиси томонидан ҳисобланган 201 миллион сўмни собиқ турмуш ўртоғининг тилхатига асосан топширади.

Б.Рауфовнинг собиқ турмуш ўртоғи бу пуллардан самарали фойдаланиб, 3 нафар фарзандалари учун Бойсун туман марказидан 3 хонали уй сотиб олди. Б.Рауфов ва унинг собиқ турмуш ўртоғи оиласини сақлаб қололмаган бўлса-да, фарзандларининг тақдирига бефарқ эмаслигини исботлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1