1

Ҳиндистонда тўғон бузилиши оқибатида қишлоқ вайрон бўлди

ДУНЁ 25.07.2019, 16:21
Ҳиндистонда тўғон бузилиши оқибатида қишлоқ вайрон бўлди

Ҳиндистон шарқида сув тўғонининг бузилиши натижасида бутун бир қишлоқ вайрон бўлди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Фожиа мамлакатнинг Бихар штатида рўй берди. Қишлоқ саноқли дақиқаларда вайронага айланди. Ҳодиса оқибатида камида 50 дан ортиқ уйларнинг бузилгани хабар қилинмоқда. Одамлар ўзлари учун зарур буюмларни олишга ҳам улугуришмаган. Ушбу қишлоқ бир ҳафтадан буён бутун Бихар штати каби сув тошқинларидан азият чекаётган эди.

Минтақада кузатилаётган кучли ёғингарчилик натижасида дарёлар қирғоқларидан тошиб чиққан. Энг сўнгги расмий хабарларга кўра, табиий офат натижасида умумий ҳисобда 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Тошқинлардан қўшни Асам штати ҳам азият чекмоқда. Бу ерда сув тошқинлари туфайли милиондан ортиқ киши ўз уй-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди. 60 нафардан ортиқ киши эса ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1