Долзарб мавзулар Фото

“Даракчи” – халқ билан ва халқ ичида!”

Бўлимлар: МАДАНИЯТ
Теглар:
Добавлено: 25.07.2019, 10:46

Газетамиз ўз мақсадидан келиб чиққан ҳолда куни кеча 500 нафардан ортиқ “Даракчи” муштарийлари учун ажойиб байрам тадбирини ташкил этди...

Пойтахтимиздаги “Чинобод” сиҳатгоҳида бўлиб ўтган ушбу лойиҳа Истиқлол тантаналарининг 28 йиллигига бағишланган бўлиб, “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” ғояси остида ўтказилди. Даставвал тўйга тўёна сифатида йиғилганларнинг ҳар бирига “Даракчи”, “Даракчи+” ва “Суғдиёна” газеталари улашилди. Шундан сўнг “Чинобод” сиҳатгоҳининг ёш дам олувчилари орасида ўтказилган расмлар танловининг 10 нафар ғолибларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир бир қатор эстрада хонандалари ва сўз усталарининг мусиқий туҳфаларига уланиб кетди. Шунингдек, газетамизда бериб борилаётган “Даракчи”да Бинго” лойиҳасининг махсус кўриниши сифатида бошловчи Парвиз Фаттоев йиғилганларга ўзининг қизиқарли саволларини тақдим этиб жавоблар олди. Ғолибларга “Даракчи” таҳририяти ҳамда ҳамкорлар “NikaPharm” ва “Zamona Rano” компанияларининг 40 дан зиёд эсдалик совғалари улашилди. Тадбирнинг энг қизиқарли жиҳатларидан бири унда юз билан юзлашганларнинг фаол иштироки бўлди. Дам олувчилар орасида 100 ёшни қоралаганлар умрларининг сўнгги 20 йилини “Даракчи” билан ўтказишаётганлигидан хурсанд эканликларини билдиришди. Уларга ҳам “Даракчи” ва ҳамкорлар томонидан совғалар тақдим этилди. Бир сўз билан айтганда “Даракчи” – халқ билан ва халқ ичида!” эканлигини яна бир бор исботлади!

Санжар Ғуломов: Аслида ўзим “Даракчи” газетаси билан тенгдошман.“Даракчи” мен учун қадрдон бўлиб улгурган. Тадбирда ёши улуғ отахону онахонларимизнинг хурсандчилигини кўриб жуда қувондим. Дуогўйларимиз меҳр билан ҳам ташкилотчиларни, ҳам бизни дуо қилишди. Бугун ҳаммамиз учун унутилмас кун бўлди.

Дилафруз Ҳайитматова: Бундай лойиҳалар ҳаммамизни янада жипслаштириши турган гап. Юртимизнинг турли ҳудудларидан жам бўлган “Даракчи” газетхонларининг аъло кайфиятини кўриб улар билан рақсга ҳам тушиб кетдим. Ҳақиқатдан ҳам “Даракчи” халқ ичида эканлиги бугун яна бир бор ўз исботини топди.

Олим Ўрозов: Куглу умрни узайтиради дейишади. Ҳазиломуз қўшиқларимиз билан йиғилганларнинг кайфиятига кайфият улашдик. Улар учун ушбу оқшом унутилмас бўлди. Барчалари такрор-такрор миннатдорлик билдиришганидан буни пайқаш қийин эмас.

Шаҳзод Муродов: “Даракчи” деярли барча соҳаларни қамраб олганлиги учун ҳам муштарийлари кўп деб ўйлардим. Аслида севимли газетамиз халқ кўнглини қандай олишни ҳам билади. Шунинг учун ҳам “Даракчи”ни юртимизнинг барча нуқталарида ва қўшни мамлакатларда ҳам севиб ўқишади менимча. Гувоҳи бўлганингиздек, бугунги тадбирда ҳам иштирокчиларнинг хурсандчилиги чексиз бўлди.

Ҳусан: Аввалабор биз ижодкорларни юртдошларимиз билан янада яқинроқ бўлишимизга сабабчи бўлган “Даракчи” таҳририятига миннатдорлик изҳор этаман. Бугунги лойиҳа самимиятга тўла бўлди. Гап фақат совғалар ҳақида эмас, эътиборда албатта. Қўшиқларимиз билан йиғилганларнинг кўнглини бироз бўлса-да олган бўлсак, жуда ҳам хурсандмиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии