1

Минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 24.07.2019, 15:36
Минерал ўғитларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Бугунги кунда минерал ўғитларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган “уддабурон”лар тўғрисида кенг жамоатчиликка қатор тарғибот ишлари амалга ошириб келинишига қарамасдан, ҳанузгача бу каби қонунбузарликлар учраб турибди.

Жумладан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида, Жиззах шаҳрида ҳаракатланаётган фуқаро Т.У. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинаси кўздан кечирилди.

Натижада, автоулов юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 60 дона полиэтилен қопларга жойланган жами 3 тонна “Аммиакли селитра” минерал ўғити борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1