1

Қонунбузар 306 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини яшириб олгани маълум бўлди

ЖИНОЯТ 24.07.2019, 15:35
Қонунбузар 306 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини яшириб олгани маълум бўлди

Божхоначилар томонидан заргарлик буюмларини ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида якун ясалди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро С.Қ.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, унинг кийимлари орасида умумий қиймати 9,1 миллион сўмлик 306,33 грамм оғирликдаги кумуш тақинчоқлар яширилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1