1

Божхона тўловларидан бўйин товлаш фош бўлди

ЖИНОЯТ 24.07.2019, 15:31
 Божхона тўловларидан бўйин товлаш фош бўлди

Божхоначилар томонидан божхона тўловларидан бўйин товлаб, турли ноқонуний йўллар билан товар моддий бойликларини юртимизга олиб киришга уринаётган кимсаларнинг қинғир ишлари ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг “Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан олиб келинган юкларнинг ҳужжатлар билан мутаносиблиги текширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Текширув жараёнида, хориждан мамлакатимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган, қиймати1580 АҚШ долларига тенг бўлган “металл симларни чўзишда ишлатиладиган кукунсимон мойлаш воситаси” товарига божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим этилган ташқи иқтисодий товар номенклатура кодлари тўғри келмаслиги аниқланди.

Қонунбузарлар кодларни алмаштириш эвазига божхона тўловларидан 21 миллион сўмни “тежаш”га уринганлиги фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1