Британиялик тадқиқотчилар туз истеъмолини камайтиришга чақирмоқда

ДУНЁ 24.07.2019, 15:24
Британиялик тадқиқотчилар туз истеъмолини камайтиришга чақирмоқда

Тузнинг меъёридан ортиқча истеъмол қилиниши юрак хасталиклари ва ошқозон саратонига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Лондон импереал коллежи ва Ливерпул унверситети олимлари ёши катталар кунига 6 грамм ёки бўлмасам бир чой қошиқ, болалар эса 3 грамм миқдорида туз истеъмол қилиши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлашмоқда. Бироқ тадқиқот натижаларига кўра, Британияда меъёридан ортиқча туз истеъмол қилиш кўрсаткичлари камаймаяпти. Маълумотларга кўра, Англия фуқароси бир кунда ўртача 8 грамм миқдорда туз истеъмол қилади. Одамлар организимига туз асосан нон, ярим тайёр гўшт маҳсулотлари ва газаклар орқали тушмоқда.

Агар вазият шу зайлда давом этса, 2025 йилга келиб мамлакатда юрак хасталиклари билан боғлиқ 26 мингта ва ошқозон саратони билан боғлиқ 3800 та янги ҳолат қайд этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. Диетологлар одамларнинг, айниқса болалар кунига қанча туз истеъмол қилаётганини билмаслигини таъкидлашмоқда. Бу эса юрак қон-томир тизими касалликларига, қон босимининг ошишига ва умуман инсон саломатлигининг ёмонлашувига олиб келмоқда. Олимлар ҳукуматни мазкур масалада зудлик билан чора кўришга чақирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1