Вашингтон Ормуз бўғозида кемаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини кафолатлаш мақсадида халқаро патрул коалициясини ташкил этмоқчи. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълумот берди. Нефть экспортининг катта қисми ўтувчи ушбу акваторияда қўшма патрул коалицияси Эроннинг тажовузига қарши туриши айтилмоқда. Кенглиги 34 км бўлган Ҳурмуз бўғози Уммон ва Форс кўрфазини боғлаб туради. Бўғознинг шимолий ғирғоқлари Эронга, жанубий қирғоғи БАА ва Уммонга тегишлидир. Мазкур бўғоз Қатар, Баҳрайн, Уммон, БАА, Саудия Арабистони учун Араб денгизи ва Жаҳон окенига олиб чиқувчи ягона йўлдир.
Бўғоз орқали кунига 17 млн.баррел нефть жўнатилади. Шунингдек, дунё бўйлаб танкерда ташилган жами суюлтирилган газнинг учдан бир қисми, нефтнинг эса бешдан бир қисми айнан шу бўғоз орқали олиб ўтилади. Сўнгги вақтларда Уммон кўрфазида нефт танкерларига бир қатор ҳужумлар уюштирилиши ортидан минтақадаги вазият анча таранглашди. Расмий Вашингтон ушбу ҳужумлар учун жавобгарликни Эрон зиммасига юкламоқда.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...