1

МИБ Тошкентда фуқарога 15 миллиард сўм ундириб берди

ЖИНОЯТ 24.07.2019, 10:58
МИБ Тошкентда фуқарога 15 миллиард сўм ундириб берди

Мажбурий ижро бюроси Учтепа туман бўлим иш юритувида, Тошкент шаҳар Учтепа туман Давлат нотариал идорасининг 28.05.2019 йил кунги ижро хатига кўра, қарздор А.Алимжонов ҳамда унинг қарздорлик бўйича кафили бўлган корхонадан ундирувчи Б.Қаҳҳаровфойдасига 15 млрд. 752 млн. 67 минг сўм миқдорида қарз ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг иш юритувига 2019 йил 29 май кунида келиб тушиб ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси қарздорга тақдим этилган ва ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий бажариш учун қарздорга муддат белгиланиб огоҳлантирилган.

Қарздор дастлаб белгиланган муддатда қарздорликни тўламаганлиги боис, қарздорликни иш бўйича кафил корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларига банд солинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг иш бўйича кафили бўлган корхона ҳисоб рақамидан 15 млрд. 752 млн. 67 минг сўм пул маблағлари тўлиқ ундирилиб, ундирувчининг аризасида кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказиб берилган ҳамда 2019 йил 19 июль куни Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддасига асосан ижро иши юртиши тамомланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1