Наққош аскар томонидан портретлар ва юзга яқин ландшафтли безаклар яратилди (Фото)

ЖАМИЯТ 23.07.2019, 16:36
Теглар: Фото
Наққош аскар томонидан портретлар ва  юзга яқин ландшафтли безаклар яратилди (Фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах вилояти Бахмал туманидаги ҳарбий қисмда наққош аскар томонидан бир қатор санъат асарлари яратилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи, оддий аскар Қобилжон Мамадалиев 1994 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилган. Болалигидан расм чизиш, наққошлик санъатига иштиёқи ўзгача бўлган ўғлон коллежни тамомлаб, 2013-2015 йиллар давомида наққошлик ва дизайнер йўналиши бўйича қўшимча таълим олган.

2016 йилда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, шартнома бўйича хизматга қолади. Ҳозирги вақтга қадар қўли гул аскар “Мен ғолибман”, “Буюк сиймолар” ҳамда кўплаб ландшафтли безакларни ясаб, ҳарбий қисмга ўзгача кўрк қўшиб келмоқда.

“Мен ғолибман” номли портрет ва “Темур тузуклари” китоби тобора оммалашиб бормоқда. Яқинда ушбу санъат асарлари Ўзбекистондаги биринчи рақамли “Каттақўрғон” полигонига ҳам ўрнатилди.

“Мен ўз касбимдан фахрланаман, чунки болаликдаги бирдан бир орзуйим Ватан ҳимоячиси бўлиш эди. Севимли касбим ва машғулотим билан шуғулланишга имконият яратиб беришмоқда. Бундан жуда хурсандман”, дейди ҳарбий хизматчи Қобилжон Мамадалиев.

Ҳарбий қисмда ташкил этилган наққошлик тўгарагига кўплаб ҳарбий хизматчилар аъзо бўлмоқда. Ҳозирда ушбу ҳарбий қисмда буюк бобокалонимиз Амир Темур сиймоси ва “Темур тузуклари” китоби замонавий ёндашув асосида яратилмоқда. Бундай истеъдодли ҳарбийлар ҳамиша қўллаб-қувватланиши лозим.

Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1