1

Францияда яна жазирама иссиқ ва қурғоқчилик кузатилмоқда (Видео)

ДУНЁ 23.07.2019, 16:05
Теглар: Видео
Францияда яна жазирама иссиқ ва қурғоқчилик кузатилмоқда (Видео)

Мамлакатнинг аксарият ҳудудларидан сувдан фойдаланишга чекловлар қўйилди.Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Метеорологлар мамлакатнинг жанубий минтақалари ва Парижда ҳаво ҳарорати 41 даражага қадар кўтарилиши ҳақида огоҳлантиришмоқда. Бундан аввал, мамлакатга 28 июнь куни иссиқ ҳаво оқими ёпирилган эди. Ана ўшанда Эро департаментида 46 даражали рекорд кўрсаткич қайд этилган эди. Африкадан кириб келган иссиқ ҳаво оқими мамлакатни тарк этган бўлишига қарамасдан Франциянинг марказий туманларида ҳаво ҳарорати 30 даражали кўрсаткичдан пастга тушмаяпти. Бугун Франция метерология хизмати Météo France мамлакатнинг жануби ғарбий ва марказий- шарқий қисмларидаги 21 та департаментда иссиқ туфайли хавфнинг деярли юқори даражасини эълон қилди.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири жазирама туфайли фермерлар учун фавқулодда ҳолат тартибини эълон қилди. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларидан сувдан фойдаланишга чекловлар қўйилди. Ҳамда чорвадорларга ем-хашак етишмаслиги ортидан ўтган йилги каби жониворларни оммавий равишда сўйиш жойларига юбориш тақиқлади. Бу бозорларда мувозанатни ушлаб туриш, гўшт нархининг тушиб кетмаслигига қаратилган чора эканлиги айтилмоқда. Қурғоқчилик сабаб мамлакат ҳукумати ёрдам сўраб ЕИ мурожат этмоқчи. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларга зарарни қоплаш учун ёрдам тариқасида бир миллиард евро миқдорида товон пули ундиришни режалаштирди.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1