1

“Дамас” ўриндиқлари остига яширилган 187 миллион сўмлик уяли телефонлар аниқланди

ЖИНОЯТ 23.07.2019, 09:26
“Дамас” ўриндиқлари остига яширилган 187 миллион сўмлик уяли телефонлар аниқланди

Божхона ходимлари мамлакатимизга товар моддий бойликларини ноқонуний олиб кириш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қўшни мамлакат билан чегарадош худудларда ўтказилган тезкор тадбир давомида юртимизга товар моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб кираётган қонунбузарлар фаолиятига нуқта қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фарғона туманида ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида ҳаракатланаётган фуқаро М.Х. белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашина салони ўриндиқлари остида тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган 187,1 миллион сўмлик 116 дона уяли алоқа воситалари яширилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1