1

“Олмос” маҳалласида “Намунали ҳарбий оила” танловининг ғолиблари аниқланди

ЖАМИЯТ 22.07.2019, 08:33
“Олмос” маҳалласида “Намунали ҳарбий оила” танловининг ғолиблари аниқланди

ТошкентнингЯшнобод туманида жойлашганнамунали ҳарбий шаҳарча — “Олмос” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ҳарбий хизматчилар оилалари ўртасида “Намунали ҳарбий оила” ва “Намунали ҳудуд”танлови ўтказилди.

Танловда ҳарбий хизматчилар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш,соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларининг бўш вақтини унумли ўтказдириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, уларнинг ҳуқуқий билим ва савиясини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Мингдан ортиқ хонадон истиқомат қиладиган шаҳарчадаги оилаларнинг тозалиги, саранжом-саришталиги, оила бекасининг ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда олиб бораётган қўшимча, касаначилик, тикувчилик, тадбиркорлик каби меҳнатлари маҳсули, фарзандларининг ўқиши, спорт ва маданият соҳасидаги эришган ютуқлари ҳам инобатга олинди.

Узоқ давом этган ўрганишлар, таққослашлар, муҳокама ва натижалар асосидашартнома бўйича ҳарбий хизматчилар, оддий аскарлар – Зафар Раимов оиласи 1-, Улуғбек Авулов оиласи 2-, Нодир Ўсаров хонадони 3-ўринга муносиб топилди.“Намунали ҳудуд” йўналишида эса маҳалла фаоллари Малоҳат Бадалова, Дилором Холиқова, Умида Деҳқоновага ташаккурномалар топширилди.

Совриндорларга Фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғаларниМудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов, Республика Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ҳотамжон Юсупов топширди.Шундан сўнгвазир ўринбосари намунали оила соҳибларининг хонадонларида бўлиб, уларнинг турмуш тарзи билан танишди ва фарзандлари билан суҳбат қилди.

Танлов сўнгида йиғилганлар учун Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1