1

Мудофаа вазирлиги медиа-тур ташкил этади. Қаерга дейсизми? Халқаро армия ўйинлари ўтказиладиган полигонда!

ЖАМИЯТ 20.07.2019, 20:58
Мудофаа вазирлиги медиа-тур ташкил этади. Қаерга дейсизми? Халқаро армия ўйинлари ўтказиладиган полигонда!

23 июль, сешанба куни Мудофаа вазирлиги томонидан илк бор Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” тоғ дала полигонида медиа-тур ташкил этади.

Унга республикамизнинг нуфузли ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар таклиф қилинган.

“Фориш” полигони — Ўзбекистондаги энг замонавий ва барча шароитларга эга тоғ-дала ўқув майдони. Мазкур полигон кўплаб халқаро ҳамкорликдаги машғулотларга мезбонлик қилган. Жорий йилда эса бу ерда V Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши ўтказилади.

Республикамизнинг нуфузли телеканаллари (“Ўзбекистон 24”, “Ёшлар”, “UzReport”, “Sevimli TV”), интернет нашрлари (“ЎзА”, “Daryo.uz”, “Kun.uz”, “Gazeta.uz”) ҳамда таниқли блогерлар (Даврон Тожиалиев, Исроил Тиллабоев, Ғайрат Йўлдош, Муслим Мирзажонов ва бошқалар) мазкур полигонда хорижлик ҳарбийларни кутиб олиш учун яратилган шароитлар, Халқаро армия ўйинларига кетаётган қизғин тайёргарлик ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги билан яқиндан танишадилар.

Шунингдек, журналист ва блогерлар Ўзбекистон армияси амалда фойдаланиб келаётган энг замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан бевосита танишиб, улардан фойдаланиб кўришлари учун ҳам имконият яратилади. Ҳарбий оркестр томонидан концерт томошалари, қўл жанги элементлари намойиши ва “аскарча тушлик” меҳмонларда унутилмас таассурот қолдириши шубҳасиз.

Бундан ташқари медиа-тур давомида фаоллик кўрсатган журналистларни мукофотлаш ҳам кўзда тутилган.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1